Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

"Мазкур аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновга тегишли эканлиги, аммо ушбу аудио ёзув бундан икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари аудиоёзувда вилоят ҳокимининг билдирган фикрида барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилганлигини билиш мумкин.

Жумладан, ўтган давр мобайнида ОАВ вакиллари билан шахсан вилоят ҳокимининг иштирокида 20 дан зиёд очиқ мулоқотлар, брифинглар, пресс турлар ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги Республикамизда фаолият олиб бораётган барча ОАВ вакиллари билан доимий равишда Андижон вилояти ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий янгиликларни ёритиб боришда доимий ҳамкорликни йўлга қўйган".