Унга кўра, шу йилнинг 12-16 май кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда 12-13 май кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 32-35 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-39 даражагача бўлади. Эртадан бошлаб республика ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво 37-40 даражагача, баъзи жойларда 41-42 даражагача исийди. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Бугун кундузи ҳарорат 33-35 даража, 3-14 майда 35-38 даража, 15-16 майда 38-41 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 19-21 даражадан 23-25 даражагача кўтарилади.