“Дунё” АА мухибири хабар беришича, Хитойнинг Ухань шаҳридаги шифохоналардан коронавирусга чалинган сўнгги уч нафар бемор соғайиб чиқди.  Синьхуа ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда          Хубэйнинг барча вилоятида коронавирус юқтирган бемор қолмаган. 5 июнда ҳам янги ҳолатлар аниқланмаган.

Коронавируснинг тарқалиши бошланган Хуань шаҳрида биринчи марта янги инфекциялар аниқланмаганлиги 1 июнь куни маълум бўлди. Ушбу натижани ҳокимият томонидан ўтказилган аҳолининг умумий текшируви кўрсатди.