Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Ж. бошқа бир фуқаро А.га танишлари ёрдамида тижорат банкларининг биридан уй-жой қуриш учун 150 млн сўм кредит ажратиб бериш ҳамда ҳеч қаерда ишламасада иш хақи ҳисобланганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш эвазига жами 1 900 АҚШ доллари ва 280 минг сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Уй-жой қуриш учун кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Фуқаро тижорат банкларининг биридан уй-жой қуриш учун 150 миллион сўм кредит ажратиб бериш ҳамда ҳеч қаерда ишламасада иш хақи ҳисобланганлиги ҳақида маълумотнома олиб бериш эвазига пора талаб қилган.
Очиқ осмон остида маҳорат мактаби
- “Intil” марказида хорижда ишлашга мақсадли тайёргарлик йўлга қўйилган
- "Imarat Development" қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов процессуал тартибда ушланди
- Меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича вазифалар белгиланди
- Хазонларни ёқиш тақиқланган: қоидабузарларга жарима солинади
- “Яшил кондиционер”– хона ўсимликлари уй ҳавосини қандай ўзгартиради?