Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 28 ёшли Н.А. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, Н.А. жабрланувчи (аёл) Т.К. билан телеграм мессенжерининг “Арзон квартира” номли гуруҳида танишиб, Ю.М.га Сергели туманидан арзон нархда уй олиб беришни ваъда қилиб, уйни банд қилиб туриш эвазига 12.345.000 сўм миқдоридаги пулларни бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ,  Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.