Гап шундаки, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2014 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Шарипов Қаҳрамондан ундирувчи Фотима Шарипова фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлимига келиб тушган ва ҳаракатлар олиб борилган. Куни кеча тушунтириш ишлари натижасида қарздор ундирувчи билан алимент қарздорликни вояга етгунга қадар тўлаш тўғрисида ариза билан мурожаат этди.
Унинг мурожаати кўриб чиқилди. 18 ёшга қадар ҳисобланган 35 млн. сўм тўлаб берилди ва қарздорга нисбатан қўйилган барча чеклов бекор қилинди.
Умуман, Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 100 га яқин оила яраштирилди. 6 нафар фуқаро фарзандларини вояга етгунга қадар бўлган алимент учун салкам 200 млн. сўм маблағни тўлаб берди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси