Компания Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғини бажариб, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 160 000 дона автомобиль ишлаб чиқарди.
Янги ишлаб чиқариш рекорди шарафига тантанали тадбир ташкил этилди.
Корхона раҳбарлари ўз чиқиш сўзларида йиғилган ходимларни жамоанинг эришган ғалабаси билан самимий табриклашди.
“UzAuto Motors” АЖ бош директори Бо Андерсон мақсадга эришишда қўшган ҳиссаси учун барча ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, Chevrolet Lacetti ва Cobalt автомобиль моделларини кутиш муддатини қисқартирилгани ҳамда компаниянинг галдаги катта мақсади Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари ишлаб чиқарилишини муваффақиятли йўлга қўйиш эканини маълум қилди.
— 160 000 — бу кимлардир учун шунчаки рақам бўлиши мумкин. Аммо фақат бизнинг ходимларимиз ушбу рақамлар ортида қандай инвестиция, қандай машаққат ва қандай меҳнат борлигини билашади, — дейди Компания касаба уюшмаси раиси Ўктам Мирзаев.
Ўз ишини яхши кўрсаткичлар билан қайд этган ходимлар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.