Икки автомобилнинг тўғридан-тўғри тўқнашуви натижасида автовоз кабинаси шикастланганлиги сабаб икки ҳайдовчиси ҳам олинган оғир жароҳатлар натижасида вафот этди.
«Айни пайтда ушбу ҳодиса тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Автоҳалокат ҳақида батафсил маълумот тергов-тезкор тадбирлари якунларига кўра берилади», дейилади компания расмий хабарида.