Компания Матбуот хизматининг қайд этишича, бу «Чақириб олиш» дастури автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.

Барча ишлар «UzAuto Motors» АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

«UzAuto Motors» ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сифати ва мижозлар талабини қондиришни ўзининг асосий устувор вазифаси деб билади. «UzAuto Motors» АЖ бош директори Бо Андерссон бу йил компанияга келганида сифатни кескин оширишни ва ҳар қандай камчиликларга мутлақо муросасиз муносабатда бўлишни эълон қилди», дейилади хабарда.

Шунингдек, автомобиллари чақириб олиш дастурига тўгри келган барча автомобиль эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.