«Сариқ» ҳудудлардан Ўзбекистонга кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида паспорт назорати ходимларига COVID-19 учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжатни топширишлари талаб этилади.

Тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат йўловчиларда бўлмаса, улар аэропорт терминалининг кириш қисмида жойлашган намуналар олувчи жойда ўз ҳисобларидан ПЗР тест топширадилар ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан мажбуриятномани тўлдирадилар.

«Яшил» мамлакатлардан Ўзбекистонга кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).