«Uzbekistan Airways» АЖ 2021йил ноябрдан 2022 йил мартга қадар Самарқанд -Истанбул -Самарқанд, Урганч -Истанбул -Урганч ҳамда Фарғона -Истанбул -Фарғона йўналишларига қатнов кунлари ва вақти ўзгартирилишини маълум қилади.
Янги жадвалга кўра, Самарқанд -Истанбул -Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар душанба, чоршанба ва жума кунлари (ҳафтасига уч маротаба), Урганч – Истанбул – Урганч йўналишлари бўйича сешанба кунлари (ҳафтасига бир маротаба) ва Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналишлари бўйича чоршанба ва шанба кунлари (ҳафтасига икки маротаба) амалга оширилади.
Самарқанд -Истанбул -Самарқанд
- Самарқанддан учиш: 08: 40 (Тошкент вақти билан);
- Истанбулга келиш: 11: 40 (Истанбул вақти билан);
- Истанбулдан кетиш: 13: 10 (Истанбул вақти билан);
- Самарқандга келиш: 19: 25 (Тошкент вақти билан).
Самарқанд-Истанбул йўналишидаги авиачипта нархи 2 миллион 899 минг сўмдан, Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича эса, 4 миллион 215 минг сўмдан бошланади.
Урганч -Истанбул -Урганч
- Урганч шаҳридан жўнаб кетиш: 09:30 (Тошкент вақти билан);
- Истанбулга келиш: 11: 50 (Истанбул вақти билан);
- Истанбулдан кетиш: 13: 20 (Истанбул вақти билан);
- Урганч шаҳрига келиш: 19: 05 (Тошкент вақти билан).
Урганч-Истанбул йўналишидаги авиачипта нархи 2 миллион 691 минг сўмдан, Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича эса, 4 миллион 18 минг сўмдан бошланади.
Фарғона -Истанбул -Фарғона
- Фарғона шаҳридан жўнаб кетиш: 08: 45 (Тошкент вақти билан);
- Истанбулга келиш: 12: 25 (Истанбул вақти билан);
- Истанбулдан кетиш: 14: 00 (Истанбул вақти билан);
- Фарғонага келиш: 20: 50 (Тошкент вақти билан).
Фарғона-Истанбул йўналишида авиачипта нархи 2 миллион 899 минг сўмдан, Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналиши бўйича эса 4 миллион 215 минг сўмдан бошланади, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати. Шунингдек, хабар орқали авиачипталар нархи 06.10.2021 ҳолатига кўра амал қилиши эслатилади.