Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ «Uzbekistan Airways» АЖ Японияга жўнайдиган қатновларни бекор қилиши ҳақида хабар беради, бу ҳолат ушбу давлатда санитария-эпидемиология ҳолати яхшилангунига қадар давом этади. Ушбу давлатлар орасидаги авиақатновлар 2020 йилда тўхтатилган эди.

Uzbekistan Airways учун Токио қатновлари устувор ҳисобланиб, Ўзбекистондан Японияга авиақатновлар 20 йилдан ортиқ муддат давомида амалга оширилиб келинган. Авиакомпания вакиллари қилган ҳаракатларининг шарофати билан сўров ошиб борган ва мавсумда нафақат мунтазам рейсларни йўлга қўйиш, балки Япониянинг турли шаҳарларига ҳам барқарор йўловчилар юкламасини таъминлашни уддалашди.

Ўзбекистон ва Япония орасидаги мунтазам авиақатновлар мамлакатлардаги эпидемиологик вазият барқарор бўлганидан кейин 2022 йилнинг баҳор-ёз навигация даврига режалаштирилган, деб хабар беради Uzbekistan Airways АЖ матбуот хизмати.