«CMMS» тизимини жорий этиш «Uzbekistan GTL» заводидаги 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмалари бўйича маълумотлар базасини, техник хизмат кўрсатиш ва профилактика ишларини режалаштириш, таъмирлаш талабномаларини тайёрлаш, инвентаризацияни ҳисобга олиш компонентларини ва материалларни сотиб олиш бўйича сўровларни тўлиқ автоматлаштиришга ва техник хизмат кўрсатиш йўналишини рақамлаштиришга эришилди.
Ушбу тизим Австралияда техник хизмат кўрсатишни бошқариш тизими бўйича етакчи бўлган «Maintenance Experts Pty Ltd» компанияси томонидан «Uzbekistan GTL» Компанияси бизнес жараёнлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди. Миллий ва халқаро қонунчилик нормаларини ҳисобга олган ҳолда Компания доирасида мослаштирилди. Ушбу дастур ўзининг фойдаланишда осонлиги ва самарадорлиги билан дунёнинг бошқа давлатлардаги турли хил корхоналарида ҳам муваффақиятга эришган.
Ушбу дастурий таъминотни жорий этишдан кўзланган асосий мақсад технологик қурилмалар ва ускуналарнинг эксплуатациясида мунтазам профилактик (привентив) техник кўриклар ўтказиб бориш орқали ишлаб чиқариш жараёнларини узоқ вақт давомида тўхтовсиз ишлашини таъминлаш ва техник хизмат кўрсатишни режалаштиришда инсон омилини минималлаштиришдир.
Мазкур тизим техник хизмат кўрсатиш жадвалига мувофиқ алмаштирилиши ёки ишлатилиши керак бўлган эҳтиёт қисмлар, сарф материаллари ҳамда ускуналарни ҳисобини автоматик тарзда олиб боради. Бунда мавжуд омборда қолдиқлар, сотиб олиш зарурияти ва бошқа ҳисоб юритишларини автоматлаштирилган ҳолда олиб боради.
Ушбу тизим орқали ускуналарни таъмирлаш харажатларини камайтирилишини, ишларни режа асосида ташкил этишни ва юқори самарадорликни амалга оширилишини таъминлайди.
Қурилма ва ускуналар бўйича маълумотлар базаси киберхавфсизлик талабларига тўлақонли жавоб берадиган «Uzbekistan GTL» компаниясининг серверларида сақланади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.