Маълум бўлишича, улар қуйидагилар:

«BBC World News» телеканали —  бизнес ва спорт янгиликлари, ҳужжатли фильмлар; 

«CNN International» – экспертларнинг таҳлилий шарҳлари ва бизнесга оид репортажлар; 

«Bloomberg Television TV» — репортажлар ва турли мамлакатлардаги иқтисодий вазиятлар; 

«CGTN» телеканали – янгиликлар, репортажлар ва тематик чиқишлар; 

«TRT Avaz» халқаро турк телеканали — бутун дунёдан Евроосиёдаги турклар учун халқаро маданий янгиликларни эфирга узатади.   

«Абонентлар энди энг сўнгги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиб боришади», — дея қўшимча қилинади «UzDigital TV» ахборотида.