Шу муносабати билан «Ўзбектелеком» АК филиали «ЎзМобайл»нинг марказий офисида фахрий абонентни тантанали табриклаш ва эсдалик совғаларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Омади кулиб боққан етти миллионинчи абонент Аслиддин Ражапов бўлди.

Мазкур аҳамиятли кўрсатқичга эришганлиги компаниянинг саъй-ҳаракатларига аҳоли томонидан юқори баҳо берганлиги далилидир. Бу ерда компания мутахассисларининг улкан меҳнати ва қўшган ҳиссаси турибди.
Таъкидлаш керакки, 2020 йил «Ўзбектелеком» АК учун муҳим воқеаларга бой бўлди – компаниянинг филиали «ЎзМобайл» ГСМ мобил алоқаси ишга туширилишининг 5 йиллигини нишонлаганди.
Бундан ташқари, ўтган йилда «Ўзбектелеком» АК миллий оператори ўз тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ва барча база станцияларини бутун Республика бўйлаб 4Г технологиясига ўтказиш бўйича кенг кўламли тадбирларни амалга оширди. Йил давомида бутун Ўзбекистон бўйлаб 600 дан ортиқ база станциялари ишга туширилди.