Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесуснинг брифингда маълумотига кўра, коронавирусга қарши самарали дори восита умуман пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин.

"Ҳозирда бир қатор вакциналар клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтмоқда ва барчамиз одамларни касалланишини олдини олишга ёрдам берадиган самарали вакциналарнинг қандайдир миқдорини олишга умид қилиб қоламиз. Аммо, ҳозирда мукаммал даво йўқ ва у ҳеч қачон пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин”, —  деди у.

У яна бир бор ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, гигиенага амал қилиш ва тестларни ўтказиш муҳимлигини таъкидлади.