Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И халқаро вазият ва Хитой дипломатиясига бағишланган анжуманда айтиб ўтди, деб хабар беради tass.ru.
“Суриядаги вазият кескин ўзгарди, Хитой Сурия халқини қўллаб-қувватлашда давом этади ва Сурияга ўз суверенитетини ҳимоя қилиш ва барқарорликни тиклашга ёрдам беради”, деди Ван И. Унинг қайд этишича, Хитой террорчи гуруҳларнинг вазиятдан фойдаланиб, мамлакатда тартибсизликларни юзага келтиришига қарши.