Ҳар бир фуқаро билан бўлган алоҳида суҳбат давомида уларни қандай муаммолар қийнаётгани, қобилият ва лаёқатлари, келгуси режалари ҳамда бу йўлда қандай амалий кўмак зарурлиги юзасидан батафсил фикр алмашилди.

 Жумладан, Фурқат кўчасида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро Сурайё Маҳмуджонова ўз мурожаатида 3 нафар фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи мавсумий ишчи экани, ўзи эса уй шароитида дўппичилик билан шуғулланиб, даромад топмоқчилигини билдирди. Шунингдек, шу кўчада яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган Замира Собитованинг хонадони ўрганилганда аёл тикувчилик орқали оиласига қўшимча даромад киритмоқчи экани, бироқ моддий имконияти чеклангани боис бу борада бирор натижага эриша олмаётганини айтиб, масъуллардан амалий ёрдам сўради. Ушбу ҳолат ижроси ҳам назоратга олиниб, аёлга банк томонидан имтиёзли тикув машинаси етказиб берилди.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Г.Маруфова тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ушбу аёлга амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.