Учрашув давомида томонлар икки давлат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларига тўхталиб ўтдилар.

К.Каримов Ўзбекистонда олий таълим соҳасида юз бераётган ислоҳотлар ва Венгрия билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган режалар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, жаноб Золтан Дубетси Ўзбекистонда айни пайтда бўлиб ўтаётган сиёсий жараёнларга юқори баҳо берди ва сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, жумладан, таълим соҳасидаги ислоҳотларга ўзининг ижобий фикрини билдирди.

Учрашув сўнгида томонлар «2-Ректорлар форуми»ни ўтказиш ва унга тайёргарлик ишларини бошлашга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.