Мутахассислар шаҳардаги Наврўз маҳалласида бўлиб, аҳоли билан яқиндан суҳбатлашди. “Хонадонбай” давом этган учрашувлар давомида кўплаб муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олинди.

Шундан келиб чиқиб, ечими муддат талаб қилмайдиган мурожаатлар юзасидан тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берилди.

Айни вақтда ҳудуддаги кўчаларни таъмирлаш, хусусан, фуқароларга ҳар томонлама зарур шароитлар яратиш бўйича жадал ишлар бошланган. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида 2 минг 751 нафар кўп миллатли Наврўз маҳалла аҳолисига етарли шароитлар яратиш мақсад қилинган.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Бўстонлиқ туманидаги маҳаллалар бўлади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати