26 майдан 27 майга ўтар кечаси футбол бўйича Европа лигаси финали бўлиб ўтди. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида Испаниянинг “Вильярреал” ҳамда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Польшадаги “Гданьск” аренада бўлиб ўтган финал ўйини пенальтилар сериясигача етиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Голларга испанияликлар сафидан Жерар Морено, англияликлардан эса Эдинсон Кавани муаллифлик қилишди.

“Вильярреал” жамоаси пенальтилар сериясида 11:10 ҳисобида ғалаба қозониб, Европа лигаси чемпионига айланди.