Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йил мамлакатимизда ўтказилиши кутилаётган «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича вазирлар конференцияси ҳамда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Европа томонининг 2022 йил 25-26 -июль Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Европа томонига Қорақалпоғистондаги мавжуд ҳолат, вазиятни беқарорлаштиришга йўл қўймаслик, ҳудудда тинчлик, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.