Мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистон-Россия парламентлараро алоқалар ва алмашувларини салмоқли даражада жадаллаштириб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бу икки мамлакатнинг стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Икки мамлакат қонун чиқарувчи органларининг олий даражадаги келишувларни амалга оширишдаги фаол иштирок этиши ҳамда парламент дипломатияси имкониятларидан кенгроқ фойдаланишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Томонларнинг халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёрлиги таъкидланди.

Россия томони Ўзбекистонда Асосий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Конституциявий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва ўзгаришлар юзасидан жамоатчилик муҳокамаси жараёни билан таништирилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.