Учрашув иштирокчилари Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар билан танишдилар. Шунингдек, ватандошларга Ўзбекистон қонунлари ва Россия қонунчилигига риоя қилиш, турли ёт ғояларга эргашмаслик каби муҳим масалалар юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.

Давлатимиз раҳбарияти томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш ҳамда хавфсиз меҳнат миграциясини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.