Аксарият тадбиркорларимиз ўзи хоҳлаган номларни танлаб рўйхатдан ўтаверган. Мисол учун «Хилвати дўсти ёрон», "GLOBAL MUSTANG“, ”GOLLAKTIKOS-BARSʼʼ, "TRIUMPH TEXTILE" каби номлар билан. 

Аслида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги «Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 144-сонли қарори билан объектларга ном бериш «Давлат тили ҳақида», «Фирма номлари тўғрисида» ва «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган. 

Шундан келиб чиқиб, ҳозирда тадбиркорлар ҳамда тегишли соҳа вакиллари билан Қонунда белгилаб қўйилган талабларга асосан рўйхатдан ўтган 20 дан ортиқ мос келмайдиган номлар давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, миллий қадриятларга мос ва объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар танлаб, тартибга келтирилмоқда.

Юсуф НАСУЛЛАЕВ,

Вобкент тумани ҳокимининг маънавий-маърифий

ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги

қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш

масалалари бўйича маслаҳатчиси