Бунинг натижасида водий вилоятлари (Наманган, Фарғона ва Андижон)нинг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Носозлик тез орада бартараф этилиб, электр энергияси барқарорлиги таъминланади.
Энергетика вазирлиги ахборот хизмати келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.