Магистраль газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 95 километр узунликдаги янги "Янгиер-Оҳангарон" магистраль газ қувури қурилмоқда.
Бугунги кунда объект қурилиши учун 47 километрдан ортиқ қувур олиб келинди ва 6 километр қисми монтаж қилинди. Янги магистраль газ қувури 2023 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.
Мазкур газ қувури ишга тушгач, водий вилоятларининг газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.