4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади, жумладан, 4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;
5-6 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
5 февраль Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади.
7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.