АҚШнинг киберхавфсизлик йўналишида фаолият юритувчи "Metabase Q“ компанияси мутахассислари ”Windows“ операцион тизимида ишловчи банкоматларни зарарловчи ”FiXS" номли янги вирусни аниқлашган.
"FiXS“ вируси жорий йил бошидан Мексика давлатининг бир қанча банкларида аниқланган бўлиб, зарарланган банкоматлар ўзида мавжуд пулларни «чиқариб ташлашга» ҳаракат қилади.
"FiXS" CEN/XFS стандартлари мавжуд барча банкоматларни зарарлаши ҳамда зарарланган банкоматлар ташқи клавиатура билан бошқарилиши мумкин.
"FiXS" бошқа зарарли вируслардан фарқи, вирус билан зарарланган банкомат 30 дақиқа ўтиб кибержиноятчилар томонидан бошқарилиши мумкин. Бу ҳақида Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.