Мазкур халқаро тадбирда Туризм қўмитаси, «Uzbekistan Airways» компанияси, мамлакатимиз элчихонаси ва юртимизнинг Британиядаги туризм бренди Софи Ибботсон кўмагида Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилди.
Кўргазмада, шунингдек, «Silk Road Samarkand», «Оrient vоуаgе», «Dolores Travel Group», «International Caravan travel Service» ва бошқа миллий сайёҳлик компаниялари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Мамлакатимиз стендида юртимизнинг бой сайёҳлик салоҳияти тақдим ташкил этиляпти. Унда ташриф буюрувчилар республикамиз, жумладан унинг бой маданий ва тарихий мероси, қадимий шаҳарлари, Самарқанддаги «Абадий шаҳар» мажмуаси, меҳмондўстликнинг замонавий ривожланиши ва янги инфратузилмалар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан танишишлари мумкин.
Янги сайёҳлик йўналишларини очиш мақсадида британиялик ва хорижий компаниялар билан «B2B» форматида музокаралар ўтказилмоқда.
«World Travel Market London» - бу туризм соҳасидаги энг йирик халқаро кўргазма ва ярмаркалардан бири бўлиб, ушбу соҳадаги деярли барча хизматларни ўз ичига қамраб олади.
Кўргазма 2009 йилдан бери ҳар йили Лондонда ўтказиб келинади. 2022 йилда «World Travel Market London»да 180 дан ортиқ мамлакатлар, 3500 га яқин сайёҳлик компаниялари ва туроператорларнинг стендлари туризм соҳасидаги 30 мингдан ортиқ мутахассислар томонидан намойиш этилган.
Ўзбекистон ушбу халқаро тадбирда мунтазам иштирок этиб келмоқда.