Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотларига кўра, воқеадан сал олдин бир нечта Эрон дронлари Кувайт ҳаво ҳудудига кирган. Кувайт кучлари тепада бир нечта қирувчи самолётларни кўрганларида, уларни душман деб адаштиришган.

2 март куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Кувайт ҳаво мудофааси тизимлари хатолик туфайли учта АҚШ қирувчи самолётини уриб туширганини хабар қилди. Самолётлар қулаб тушди, олтита экипаж аъзоси самолётдан тушиб қолишга муваффақ бўлишди, деб хабар берди tass.ru.