«Биз, хакерлар ҳужумга учраган 130 фойдаланувчининг 36таси, шу жумладан Нидерландиялик бир мансабдор шахснинг шахсий хабарларга кириш имкониятига эга бўлишганини тахмин қиламиз», дейилади хабарда.
15 июль куни хакерлар Twitterдаги Америка корпорациялари ва таниқли шахсларнинг бир нечта аккаунтларини бузди ва шунга ўхшаш хабарлар матнларини уларга жойлаштирди, фойдаланувчиларни икки баравар кўп маблағни ҳисобларига ўтказишга ундади.
Бузилган аккаунтлар орасида Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск, Microsoft асосчиси Билль Гейтс, Amazon бош директори, дунёнинг энг бой одами Жефф Безос, Berkshire Hathaway инвестиция фондининг раҳбари Уоррена Баффет ва АҚШнинг собиқ вице-президенти Жозеф Байден бор эди.
ОАВ хабарларига кўра, ҳужум қилганлар 120 минг доллардан кўпроқ пул олган.