Унда депутатлар, шаҳар фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Сессияда Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тожибоев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиб, йил мобайнида турли соҳалардаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўлидаги ечимлар тўғрисида фикр билдирди ва аҳолига мурожаат қилди.

 – Маълумки, Хонобод саноат зонаси ҳисобланади. Сабаби  ҳудудда 27 та турли корхона фаолият юритади. Қолаверса, водийнинг муҳим туризм масканларидан бири ҳам саналади. Аммо иш кўп бўлишига қарамай, ҳудудимизда ишсизлар сони ҳам кам эмас афсуски. Айниқса, ёшлар орасида. Шу сабаб ижтимоий ҳимояга мухтож инсонлар учун “Ёшлар жамғармаси”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ташкил этдик ва уларга маълум қадар маблағ ажратдик. Шу маънода таъкидлаш лозим, ҳудудда ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган Фармонлар, қарорлар, баёнлар ҳамда топшириқлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 ноябрьдаги “Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, шаҳарда 27.2 км узунликда оқава тармоқларини таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, бугунги кунга қадар 13 км узунликда оқава тармоқлари тортиш ишлари бажарилди.

Саноатлашган ҳудуд бўлганлиги сабабли Хонобод шаҳрида электр энергиясидан муаммо йўқ, десам муболаға бўлмайди. Аммо одамлар уйлари ер сатҳидан юқорида жойлашганлиги учун ичимлик суви етиб бориши қийин бўлган кўчалар борлигини тан оламиз. Мавжуд муаммони бартараф этишни 2021 йил дастурига киритганмиз. Шу билан бирга, Хонобод шаҳри Андижоннинг энг чекка ҳудудларидан бири бўлганлиги боис келгуси йил дастурида газ линияларини янгилаш ва газ тармоқларининг босимини нисбатан яхшилаш режалаштирилган.

Ҳудудимизда экспортбоп махсулот ишлаб чиқарувчи қандай тадбиркор бўлса ҳамиша эшигимиз очиқ. Хоҳласа саноат зонасидан, хоҳласа мева-сабзавотчилик экспортчилиги бўлсин, ўзимизнинг қишлоқ-хўжалигимиздаги кенг ерлардан ажратиш масалаларида, имтиёзли кредит масалаларида, вилоят миқёсида ҳал этиладиган масалалар бўлса вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлашга ҳамиша тайёрмиз. Нафақат тадбиркорлик, балки бошқа соҳалар бўйича ҳам муаммо ёки таклиф билан келган ҳар бир фуқаро билан алоҳида ишлаймиз. – дейди Хонобод шаҳар ҳокими Машъалбек Тожибоев.

Сессияда соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, халқ таълими, туризм ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди, депутатлар томонидан таклифлар билдирилди.

Юлдуз Ўрмонова.

(Рустамжон Эшонов олган суратлар)