Хабарга кўра, Вазирлик мазкур мурожаатларга жавобан юқоридаги тартибга асосан республика ОТМга фақатгина иқтисодиёт тармоқларида 5 йил стажга эга бўлган ходимлар тавсия этилишига рухсат берилганлигини маълум қилади.

Тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирликлар рўйхатида Халқ таълими вазирлиги ҳам бўлиб, вазирлик 2021/2022 ўқув йили учун 100 нафаргача вазирлик тизимида фаолият юритаётган иқтисодий йўналишдаги (масалан, туман бўлими бухгалтери, иқтисодчиси) талабгорга тавсиянома бериши мумкинлигини қайд этамиз.