Халқ таълими вазирлиги ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда халқ таълимини ривожлантириш стратегиясини белгилаш, унда халқаро ташкилотларнинг ўрни ва имкониятларини аниқлаш, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик фонди (GPE) ҳомийлигида тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар сарҳисоби ҳамда Халқ таълимини ривожлантиришнинг 5 йилга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Британия кенгаши, Америка кенгаши, UNESKO, UNISEF, JICA, KOICA каби халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда таълимга янги методикаларни жорий этиш, мактаб учун ўқитишнинг замонавий методикаларини ишлаб чиқиш ҳамда хорижий мутахассисларни мақсадли малака ошириш курслари учун контент яратиш ва дарс беришга жалб қилиш, таълим сифатини ошириш масалаларида ўринли таклифлар билдирилди.
Шунингдек, мактабларда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг сифат таркибини яхшилаш ва уларнинг доимий малакасини ошириш, улар учун узлуксиз методик ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.