Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – болалар шоири Дилшод Ражаб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида меҳмонлар китобнинг болалар ҳаётидаги ўрни, севимли асарлари ва болалик хотиралари ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, тадбир доирасида номдор нашриётлар иштирокидаги китоб ярмаркалари ва ўқувчиларнинг билимини синаш учун қизиқарли савол-жавоб тарзидаги викторина ўтказилди. Викторинада саволларга тўғри жавоб берган болажонларга ҳокимлик томонидан китоблар улашилди.

Феруза Хайруллаева