Хабарингиз бор, 29 октябрь “Халқаро анимация куни” муносабати билан Қозоғистон Республикаси Туркистон шаҳрида 29-30 октябрь кунлари “AMEN-2021" ( International Animation Film Festival) анъанавий халқаро анимацион фильмлар фестивали бўлиб ўтган эди. 

Унда Мазкур фестивалда режиссёр Азиз  Муҳаммедовнинг “Ғилдиракли уй” анимацияси фестивалнинг “Гран при” бош соврини билан, “Сеҳрли танбур” анимацияси “Энг яхши бадиий ечим” номинацияси бўйича мукофотланди.

Мазкур мультфильмларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

“Ғилдиракли уй” мультфильми, сценарий муаллифи Дмитрий Власов, постановкачи режиссёр ва рассом Азиз Муҳаммедов.

“Сеҳрли танбур” мультфильми  (сценарий муаллифи Обид Асомов, постановкачи режиссёр Азиз Муҳаммедов.

Кинематография агентлиги Ахборот хизмати