Бугун эрталаб Бухоро халқаро аэропортида вилоят ҳокими, ўринбосарлари ва жамоатчилик вакиллари форум иштирокчиларини кутиб олишди.
Икки кун давом этадиган форумда халқаро ва парламентлараро ташкилотлар, ёшлар парламентлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда давлат муассасаларининг 500 нафардан ортиқ ходимлари иштирок этади.