Хитойнинг Шандонг вилояти, Чингдао шаҳрида ШҲТ қишлоқ хўжалиги назорати қўмитаси, Жинҳе Тианрун Агриcултуре компанияси ва Наманган вилояти ўртасида гилос этиштириш ҳамда дастлабки қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Тианрун Агриcултуре копанияси бошқарув раиси Зенг ТСи ва Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов видеоалоқа орқали мазкур шартномани имзолади. Хитой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори ассоциацияси президенти Чжан Ютсянг, Шандун вилояти ва Чингдао шаҳри раҳбарлари ушбу воқеага гувоҳ бўлишди.

Гилос экиш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича ШҲТ, Жинҳе Тианрун Агриcултуре қишлоқ хўжалиги компанияси ва Наманган вилоятининг ўзаро алоқалари Хитойнинг Ўзбекистон Республикаси билан гилос этиштиришдаги яна бир муҳим ҳамкорлигидир. Ўзбекистон гилос этиштирувчи этакчи мамлакат бўлиб, бу кўрсаткич бўйича дунёда бешинчи эгаллайди. Наманган вилояти эса қуёшли, ёғингарчилик кам кузатиладиган ҳудуд бўлгани учун бу эрдаги гилослар мазали ва жаҳон бозорида рақобатбардош ҳисобланади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов видеоалоқа орқали Чингдао халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси очилиши билан табриклади ва ҳамкорликдаги лойиҳага муваффаққият тилади. Мазкур жараён форум давомида экранларда намойиш этилди ва иштирокчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Ўтган йили ҳам Тўрақўрғон гилослари Эвропа бозорларини забт этганди. Лондон улгуржи мева бозорига олиб борилган 500 минг долларлик илк партия бир неча соатда сотилиб кетганди. Фундао шаҳри Португалиянинг гилос пойтахти ҳисобланади. У эрда ҳар йили Халқаро гилос фестивали ўтказилади. Бу шаҳарда ҳамма нарса гилосга боғланган. Гилос қайта ишланиб, ўн этти хил маҳсулот ишлаб чиқарилади. Фестиваль ҳам ўзига хос жозибадорлик ила ўтади. Айни пайтда Вилоят туризмни ривожлантириш бошқармаси томонидан Тўрақўрғонда Халқаро гилос фестивали ўтказиш Контсепцияси ишлаб чиқилмоқда.

Анвар ИКРОМОВ,

«Наманган туризм» бошқармаси бошлиғи ўринбосари