Бунда, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошлайди.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

Ариза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 30 ёшга кирмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Иштихон харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланади.

Ушбу давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ҳамда махсус сертификат PDF шаклида илова қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.

Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.

Иштихон топшириш харажати қуйидаги талабларга жавоб берганда компенсация қилинади:

имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;

махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилганда;

махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.

СМС-хабар орқали ижобий жавоб олганидан сўнг, ариза берувчи компенсацияни олиш учун ўзи танлаган Халқ банкининг филиалига мурожаат этиши керак.