Ўзбекистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, академик Юнус Ражабий таваллудининг 125 йиллиги, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ҳасан Ражабий таваллудининг 80 йиллиги, Юнус Ражабий уй-музейининг ташкил топганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган Халқаро илмий-амалий конференция Ташкилий қўмитасининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Халқаро илмий-амалий конференцияни юқори савияда ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича бир нечта долзарб масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, ташкилий қўмита ва ишчи гуруҳ аъзолари таркиби тузилди. Конференция ўтказиладиган сана жорий йилнинг 26-27-апрель кунлари этиб белгиланди. Ушбу учрашув давомида ташкилотчилар ва конференция иштирокчиларининг 2 кунлик режаси ишлаб чиқилиб, ЎзММСИ ва ҳамкор ташкилот раҳбарлари билан бошқа муҳим ташкилий масалалар юзасидан ҳам ўзаро келишувга эришилди.