Элдор Туляков тақдимотда Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб олинган вазифаларнинг ўз вақтида ҳаётга тадбиқ этилиши давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришда, қонун устуворлигига эришда ҳамда иқтисодиётда барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда, энг асосийси аҳолининг ижтимоий муҳофазаси яхшиланиб, турмуш фаровонлиги ошишига сабаб бўлганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақидаги маълумотларни содда ва оммабоп кўринишда ўз ичига олган islohotlar.uz электрон платформаси ва унинг ишлаш механизмлари тушунтириб ўтилди.
Эндиликда islohotlar.uz электрон платформаси орқали ҳар бир фуқаро ўзини қизиқтирган мавзу бўйича ислоҳотларнинг натижаси билан танишиш имконига эга. Платформадаги барча рақамлар таққосланувчи шаклда келтирилган бўлиб, кузатувчилар 1991 йилдан 2016 йилгача ва 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган вақт оралиғидаги барча маълумотларни солиштириб кўришлари мумкин.
Тақдимот якунида islohotlar.uz платформасининг ишлаш механизмлари юзасидан иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга Элдор Туляков томонидан атрофлича жавоб берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати