Дунёнинг 20 мамлакатидан 700 га яқин ўқувчи иштирок этган ушбу олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси катта муваффақиятга эришди:

 2 та олтин, 5 та кумуш, 12 та бронза — жами 19 медал!

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилги 20-Халқаро Жаутиков Олимпиадасида жами 14 медал қўлга киритган эди.

Илм — тараққиёт ва юксалиш калитидир. Ҳар бир ютуқ — ёрқин келажак сари қўйилган мустаҳкам қадамдир.