Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг, табиатни муҳофаза қилиш ва экотизимларни тиклаш бўйича етук билим ва тажрибасидан фойдаланилган ҳолда Табиатга асосланган ечимларни (Nature based solutions) интеграция қилиш, Глобал экологик жамғармаси 8-дастури доирасида биохилмахилликни муҳофаза қилиш, аҳоли хабардорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Шу билан бир қаторда Халқаро иқлим ташаббуси маблағларини жалб қилган ҳолда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни сақлаш, биохилмахиллик турларини бошқариш, шунингдек инсон ва атроф-муҳит саломатлигини таъминлаш бўйича Иттифоқ билан қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш ва кейинчалик Ўзбекистонда мазкур тузилманинг ваколатхонасини очиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни барқарорлигини таъминлашда амалга оширилаётган кенг кўламли саъй ҳаракатлар, жумладан яшил қопламларни кенгайтириш, ҳудуддаги ноёб экотизимларни тиклаш ва муаммоларни бартараф этишда илмий ёндашув асосида ҳамкорликни кенгайтиришга тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз Халқаро табиатни муҳофаза қилиш Иттифоқи сафига қўшилган 92чи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи давлат бўлди.