Республикада илк маротаба ўтказилаётган улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг финал баҳслари янада шиддатли ва завқли ўтди.
Финалда "Қозоғистон" терма жамоаси ҳамда "Ўзбекистон-1" жамоалари фахрли биринчи ўрин учун куч синашишди. Жамоавий тарзда муросасиз кечган баҳсларда, қозоғистонлик чобоғонларнинг қўли баланд келди. 6:0 ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Якуний натижаларга кўра:
"Қозоғистон" жамоаси - 1-ўрин;
"Ўзбекистон-1" жамоаси - 2-ўрин;
"Ўзбекистон-2" жамоаси - 3-ўринни қўлга киритди.
Турнир давомида барча чавандозлар иштирокида оломон улоқ-кўпкари ўйинлари ҳам ўтказилди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган барча чавандозлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар, деб ёзмоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.