Мукофот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини қоида тариқасида ҳар йили “Халқаро дўстлик куни” – 30 июль ҳамда “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни” арафасида топширилади.
“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади.
“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.