Халқ депутатлари Хатирчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ғофур Алиев вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Хатирчи туманига янги ҳоким тасдиқланди. Ушбу лавозимда Сайфиддин Низамов иш бошлади.

Сайфиддин Низамов тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.