Ҳозирги даврда шаҳар аҳолисининг тобора кўпайиши ва шаҳар асосий иқтисодий драйверларга айлана бориши цивилизация ривожланишининг бош тенденцияларидан бирига айланмоқда. Бу эса, табиийки, шаҳар аҳолиси учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратишни тақозо этади.
Ана шу нуқтаи назардан ҳам Президентимиз ташаббуси билан 2020 йилнинг мамлакатимизда, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниши, жорий йил 28 апрелда давлатимиз раҳбарининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилиниши аҳамиятлидир.
Қолаверса, куни кеча Президентимиз иштирокида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар, жорий йил якуни ва 2021 йил биринчи чорагига мўлжалланган лойиҳалар эти муҳокама.
«Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.
«Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплекси ички ишлар, давлат органлари бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимига интеграция қилинади. Бундан кутилган асосий мақсад жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида фаолик самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш, ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ва маълумотларни қайт ишлаш марказларини ташкил этиш, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда замонавий технологиялардан фойдаланиш, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида тегишли қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат стандарт ҳамда қоидаларни ишлаб чиқиш, ахборот хавфсизлиги ва жамоат ҳуқуқ-тартиботини профилактика қилиш ва таъминлаш соҳасида халқаро тажрибанинг энг сўнгги ютуқларини жорий этишдан иборат.
“Хавфсиз шаҳар” комплекси аҳолини жамоат хавфсизлиги, қонуний тартибот ва атроф-муҳит хавфсизлигига таҳдидлардан ҳим оя қилиш, бу борадаги муаммоларга ечим топиш, мутасадди идораларни аниқ ва холис ахборот билан таъминлашга қаратилган. Шунингдек, у турли вазиятлар ва нохуш ҳодисалар хусусида ваколатли хизмат ва идораларга ишончли ва тўлиқ маълумотни тақдим этади. Иштирокчиларни идоралараро интеграциялашган ягона ахборот маконидан фойдаланиш, уларни фавқулодда вазиятлардан ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш, асос жараёнларни ахборотлаштириш таъминлайди.
- «Хавфсиз шаҳар» комплекси хавфсизлик соҳасида ишончли маълумотларни автоматик йўсинда йиғади, тўплайди, мониторинг ва прогноз қилади, хавфларни камайтириш, ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида тергов ҳамда суриштирув органларига видео-фото фактларга асосланган далилларна тақдим этади, - дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази бош муҳандиси Улуғбек Қуланов. - Бунинг натижасида хавфсизлик соҳасида идоралараро ҳамкорлик алоқалари ривожланади ва яхлит тизимга айланади. Энг муҳими, хавфсизлик масалалари бўйича фуқаролар ва мутасадди идораларнинг самарали ҳамкорлигига замин яратилади.
Бир сўз билан айтганда, “Хавфсиз шаҳар” комплекси мониторинг, прогноз қилиш, хавфсизликка таҳдиднинг олдини олиш ва бартараф этишда ягона ахборот маконини шакллантиради, фавқулодда вазиятларда аҳоли, куч ва воситаларни бошқариш, вазиятни таҳлил қилиш имконини беради.
Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги қарорига мувофиқ, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг техник ҳужжатлари (концепция, бош техник топшириқ, техник иқтисодий ҳисоб) PWC халқаро консалтинг компанияси экспертлар гуруҳи билан биргаликда тегишли идора ва вазирлик лар иштирокида ишлаб чиқилди.
Биринчи босқичда 2019-2020 йилларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг ягона технологик платформасини яратиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
—Тошкент шаҳридаги барча қисқа рақамли тезкор навбатчилик - 101, 102, 103, 104, 1050, 1055 хизматлари Ягона вазиятлар марказига жамланади ҳамда умумий « 112» навбатчилик хизмати доирасида фаолият юритади. Бунинг натижасида фавқулодда вазиятлар хизматларининг фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизми жорий этилади. Тошкент шаҳрида «112» ягона диспетчер хизматини жорий этиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди. Мазкур техник топшириқ тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди, экспертиза хулосалари олинди.
Бундан ташқари, ижтимоий соҳа, маданият, туризм объектлари, вокзал ва бозорларда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш учун 50 мингдан ортиқ кузатув камераси ўрнатилади, умумий маълумотлар базаси 20 миллиондан ортиқ бўлган интеллектуал қидирув тизими ташкил этилади. Бунинг натижасида жиноятларни фош этиш вақти ва ҳуқуқбузарликлар сони 45 фоизгача кама йишига эришилади. Атроф-муҳит экологияси ҳолатини мониторинг ва назорат қилиш бўйича ташкил этиладиган тизим шаҳар экологиясини назоратга олиш ва яхшилашга замин яратади.
Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лой иҳаси бўйича 11,328 миллион евро миқдорида шартнома имзоланиб, 2020 йил 1 июль ҳолатига 4,1 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.
Nexia-3 русумли 19 та автотранспортга ўрнатилган мобил комплекс ускуналари Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ишлаб турибди. Жорий йилда жами 292 минг 932 та қоидабузарлик аниқланиб, 129 миллиард сўм жарима ҳисобланди ва шундан 49 миллиард сўми келиб тушди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Хавфсиз шаҳар» пилот лойиҳаси доирасида жами 142 та ижтимоий соҳа объекти ва аҳоли гавжум жойларда жами 898 дона интеллектуал видеокузатув қурилмаси ўрнатилиб, ишга туширилди.
Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этиш лойиҳаси бўйича бир нечта компаниянинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишини фото-видео қайд этиш бўйича берган таклиф ва техник ечимлари ўрганилиб, танлаб олиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Чорвоқ» эркин туристик зонасида «Хавфсиз туризм» лойиҳасини амалга ошириш бўйича 146 та ижтимоий объектга 534 та видеокузатув камераси, 20 та радар ҳамда 6 та чорраҳада фото-видео қайд этиш қурилмаларини ўрнатиш юзасидан лойиҳанинг техник топшириғи ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди.
Айни пайтда «Чорвоқ» эркин туристик зонасида оптик толали алоқа линияларини жойлаштириш, видеокузатув қурилмаларини монтаж қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини фото-видео қайд этиш тизими қурилмаларини етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг махсус тезкор хизматлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ўқув маркази ҳамда видеокузатув камералари, ўрнатиладиган дастурий таъминотларнинг мавжуд стандартларга мувофиқлигини текшириш ва интеграция қилиш бўйича махсус лаборатория ташкил этиш назарда тутилган.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнида маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларни кенг жалб этиш, улар билан ҳамкорлик қилиш, тажрибасини ошириш ва келгусида жаҳон бозорига чиқишлари учун замин яратишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Рисолат МАДИЕВА,
«Янги Ўзбекистон» мухбири