Унга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

  • умров ва тўш суяги синиши;
  • елка камари синиши;
  • қовурғалар синиши;
  • умуртқа поғонасининг интерстициал синиши;
  • ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (ИВ босқич);
  • бронхиал астма (IV босқич);
  • ўпканинг интерстициал зарарланиши;
  • ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;
  • сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
  • III даражали (морбид) семизлик (БМИ ≥ 40);
  • паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
  • қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
  • терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);
  • кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;
  • кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
  • стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;
  • кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма).

Шунингдек, ҳомиладор аёллар ҳам хавфсизлик камарини тақмаслиги мумкин бўлади.

Фуқаро юқоридаги касалликлар билан хасталангани бўйича «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали шакллантирилган QR-кодли электрон тиббий маълумотномалар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан берилади.