Хитой жавоб тарзида АҚШ маҳсулотларига савдо божларини жорий қилди.
Қайд этилганидек, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши қарори билан АҚШнинг кўмири ва суюлтирилган газига 15 фоиз, нефть ва қишлоқ хўжалиги техникасига 10 фоизлик божлар киритилади.
АҚШнинг янги маъмурияти аввалроқ Хитойдан келадиган товарларга 10 фоизлик божлар жорий этилишини эълон қилган эди. Канада ва Мексикага қарши шунга ўхшаш чоралар бекор қилинган бўлсада, улар Хитойга қарши кучини сақлаб қолди, деб хабар беради 24.kg.